logo

Главная Новости

Ўзбекистонда пропискадаги узилиш вақти учун баъзи нафақалар тўланади / Ўзбекистон янгиликлари, энг сўнгги хабарлар

Опубликовано: 09.11.2018

Ўзбекистонда пропискадаги узилиш вақти учун баъзи нафақалар тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 25 сентябрдаги қарорида шу ва бошқа чоралар назарда тутилган. Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритилган. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек, пенсия тайинлаш учун меҳнат стажи ва суғурта бадалларини ҳисобга олиш масалалари юзасидан ўзгартиришлар киритилди.

Биринчидан, вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатномага (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун) эга бўлган, болаликдан ногиронларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тўлашни тиклаш тартибига аниқлик киритилди. Ҳисобга олишнинг кўрсатилган турларининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, нафақа тўлаш тўхтатилади ва ҳисобга олишнинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб уни олиш мумкин.

Иккинчидан, пенсионер мамлакат ташқарисига доимий яшаш учун кетаётганда пенсияни муддатидан олдин тўлаш тартибига аниқлик киритилди. Маълумки, бундай ҳолларда пенсионер кетишгача 6 ойлик пенсиясини ариза берилган кундаги унинг миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб олиши мумкин. Энди пенсия тўланадиган 6 ойлик давр қандай ҳисобланишига аниқлик киритилди. У кетишдан аввал пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.

Учинчидан, иш билан таъминланган шахсларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни энди солиқ органлари беради. Илгари солиқчилар барча маълумотларни пенсия бўлимларига тақдим этар, улар ўз навбатида суғурта бадаллари бўйича маълумотномаларни берар эди. Кўрсатилган маълумотномалар пенсия тайинлашда иш стажини белгилаш учун зарур.

Тўртинчидан, белгиланишича, тайёрлов курсларида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланмайди. Ҳужжатда тайёрлов курслари тушунчасига нималар кириши юзасидан аниқлик киритилмаган. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари назарда тутилаётган кўринади.

Бешинчидан, меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган (қалбакилаштирилган) деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги 10 йиллик даврига киритилмаслиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, пенсиялар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ойлик иш ҳақини ҳисоблаш зарур бўлади. Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йил учун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ойлик иш ҳақи олинади. 

Олтинчидан, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, ЯТТ, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзолари ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг суғурта бадалларини ҳисобга олиш тартибига тузатиш киритилди. Улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаганликлари далилини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар қуйидагилардир:

2018 йилгача – банк квитансиялари ва тўлов ҳужжатлари;

2018 йилдан бошлаб – солиқ органларининг маълумотлари.

Еттинчидан, юқорида кўрсатилган тузатишларга кўра, тўланган суғурта бадаллари асосида чет элда ишловчиларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилади. Ҳозир бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг мамлакат ва чет элда бўлиш даври ҳақидаги маълумотномасини расмийлаштириш керак эмас. Ушбу маълумотнома Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Энди чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар), республика дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги ҳақида маълумот кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.

Қарорда бошқа бир қатор ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни  Facebook Twitter Telegram ' да ҳам кузатиб боринг




Новости

     RSS подписка
Популярное
Путешествие по миру © 2024.
rss